18 июля 2015 г.

Жаҳон фан олимпиадасида ўқувчиларимиз ғолиб бўлди!!!

Жаҳон фан олимпиадасида ўқувчиларимиз ғолиб бўлди
Таиландда математика фани бўйича ўқувчилар ўртасида ўтказилган 56-жаҳон фан олимпиадасида мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари – Бухоро давлат университети қошидаги 3-Қоракўл академик лицейи ўқувчилари Жамшид Яхшиев ва Аббос Муҳамедов бронза медалига сазовор бўлди, дея хабар беради ЎзА. 
Таиландда бўлиб ўтган математика бўйича фан олимпиадасида дунёнинг юздан ортиқ мамлакатлари вакиллари ўртасида ёшларимиз муваффақиятли иштирок этди. Совриндорлар сафидан ўрин олган бу ёшлар мамлакатимиздаги олий ўқув юртларидан бирига математика йўналиши бўйича имтиёзли асосда қабул қилинади. 
Жамшид Яхшиев жорий йил бошида Қозоғистонда ўтказилган халқаро фан олимпиадасида кумуш медаль билан тақдирланган эди.
ДАРВОҚЕ, 2009 йилда мактаб-интернат негизида ташкил этилган 3-Қоракўл академик лицейи мамлакатимизда таълим соҳасида юқори натижаларга эришаётган ўқув даргоҳларидан. Академик лицей директори, Ўзбекистон халқ ўқитувчиси Тўхтамурод Жумаевнинг таъкидлашича, таълим маскани тарбияланувчилари турли фан йўналишлари бўйича бир неча марта халқаро олимпиадаларда муваффақиятли иштирок этган. Улар ҳисобидаги халқаро медаллар сони 33 тага етди. 
Manba: Darakchi.uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий