16 июля 2015 г.

ФИФА тарқатиб юбориладими?





ФИФА ва ХОҚ ҳақида бир қатор китоблар муаллифи бўлган британиялик журналист Эндрю Женнингснинг айтишича, ФИФА тарқатиб юборилади ва ўрнига бошқа ташкилот тузилар экан.
"ФИФА тарқатиб юборилади. Аммо раҳбарият ташкилотни қайта тузишни истамаяпти. Бу борада Америка ташаббус кўрсатмоқчи. Улар ўз номига доғ туширмаган федерацияларни жамлаб, янги ташкилот тузмоқчи. Бу ташкилот бошқа давлатда ва ҳомийлар ҳамда телекомпанияларни бирга ишлашга чақиради. Coca Cola, McDonald’s ва Visa каби йирик компаниялар Блаттернинг жиноятчи гуруҳи билан ишлашда давом этишини тасаввур қила олмайман", - дейди Женнингс.
Манба: interfutbol.uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий